Муҳаммад Козим Сабурий
(last modified Thu, 01 Dec 2016 08:29:26 GMT )
декабр 01, 2016 13:29 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Козим Сабурий
    Муҳаммад Козим Сабурий

Муҳаммад Козим Сабурий тахаллуси билан машҳур Остони Қудси Разавий Малику-уш-шуароси Машҳад ипак туқувчилар ҳунармандларининг раиси Муҳаммад Боқир фарзанди, Кошоний Хоробофий Ҳожи Абдулқадир фарзанди ва Малик-уш-шуаро Баҳорнинг падари бузургвори ҳижрий 13-14 асрнинг энг юқори мартабали шоир ва ёзувчилари қаторидан жой олган шоирлардан эди.

Ў ҳижрий қамарий 1259 йили Машҳадда косиб ва фозил оиласида туғилди ва ёшлик даврида адабиёт ва ҳамда фиқҳ ва фалсафа илмларини ўрганади. Шеър ва шоирликка бетакрор истеъдоди борлиги сабабли шоирлик касбини танлади. Асл ва насаби Аҳмади Сабурий Кошоний авлодига тааллуқлиги боис, бу тахаллусни қабул қилди ва Абунаср Фатҳуллохон Шайбоний ташвиқоти билан Ганжи Гуҳар ва Даржи Дурр китоблари соҳибига айланди ва шеърият сир ва асрорини ўрганиб, шеър ижодида Хуросоний сабк ва услубини танлади.

Минои Турбатий ўлумидан кейин ҳижрий қамарий 1284 йил Мутман-ис-Салтана (хидматгори ) Жалолуд-Давла ҳокимлиги замонида, уни ҳижрий қамарий 1294 йили Остони Қудси Разавий Ат-тавила муовини Мирзо Саидхон таклифи билан Носириддиншоҳи Қожор томонидан Остони Қудс Малик-уш-Шуароси унвонига мушшараф бўлди.

Малик-уш-Шуаро Сабурий девони 12 минг мисрадан иборатдир ва ҳижрий-қамарий 1342 йили кичгина уғли ҳиммат ва ташаббуси билан нашр этилди.

Марҳум Сабурий ўз шеърларида арбоб ва ашрофларни ҳамду сано этишдан пушаймон бўлиб, ушбу шеърни ёзганди.

 

Ҳар нимаким, ғазалда мадҳ этган бўлсам,

Девон ёзиш учун бир қаро юзлик эди.

Пайғамбаримиз мадҳидан бошқа,

Айтганим ҳаммаси хом хаёл эди.

Кечаси нокаснинг мадҳини куйлаган бўлсам,

Кундузи табъим ундан парешон эди.

Ҳар кимниким фаришта деган бўлсам,

Қарасам шайтондан ҳам баттар эди.

Ҳар кимни Сулаймон деб ўйласам,

Деву аждардан ҳам ямонроқ эди.

Сийрати бўлса кофири мутлақ

Ҳар кимки сурати мусулмон эди.

Ул ҳашаматли тоғни курдим

Қадри йўқ тош бўлса домонда эди...

Худо билади, юрагим халос топмади.

Ҳаммаси асирлику зиндон эди.

Марҳум Сабурий ҳижрий-қамарий 1322 йили вабо касаллига чалиниб Машҳадда вафот этади ва Ҳарами Разавий Атиқ (Инқилоб) саҳнасида дафн этилади.