Ўзбекистонда 2017 йилги давлат бюджети тасдиқланди
(last modified Wed, 14 Dec 2016 09:16:48 GMT )
декабр 14, 2016 14:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сенати
    Ўзбекистон Сенати

Ўзбекистон Сенати 2017 йилги давлат бюджетини иқтисодда кутилаётган 7,8% ўсишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлий Сенати 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.Тасдиқланган давлат бюджети даромади ва харажатлари орасида 1%, яъни 750 млн $ дефецит бор. 2017 йилда бюджет даромади ЯИМнинг 19,2%ини, яъни 44,5 триллиона сўмни (~14 млрд $) ташкил қилади, харажатлар эса ЯИМнинг— 20,2%ни ёки 46,9 триллион сўмни (14,7 млрд $) ташкил қилади. Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган бюджетни Рустам Азимов тақдим этди. Азимов айтишига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодига солиқ босими камайишига қарамасдан, ЯИМ ҳажми ўсиши кутилмоқда. Давлат бюджетини ҳисоблашда келаси йил иқтисодда кутилаётган 7,8%га ўсиш ҳам ҳисобга олинган. 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодининг саноат соҳасида – 8% ўсиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6,2%, капитал сармоялар соҳасида – 9,6% ўсиш кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги давлат бюджети ҳам 1% дефцит билан ҳисобланган эди.