Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳонда 43-ўринда эътироф этилди
(last modified Thu, 28 Jul 2016 06:42:44 GMT )
июл 28, 2016 11:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳонда 43-ўринда эътироф этилди

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳонда 43-ўринда эътироф этилди

2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳонда 43-ўринни банд этди. Бу ҳақда Бутунжаҳон банки маълумотида келтириб ўтилган.

Бутунжаҳон банки 2015 йил якунлари бўйича дунеё мамлакатлари аҳолиси сони рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга 217 та мамлакат киритилди.Бутунжаҳон банки маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2015 йил якунлари бўйича 31,3 млн киши истиқомат қилиши айтиб ўтилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2014 йил якунлари бўйича ҳам 43-ўринни эгаллаган эди. Ўшанда мамлакат аҳолиси 30,743 млн. Кишини ташкил этган эди. Жаҳон бўйича биринчи ўринда Хитой қайж этилган (1,371 млрд. киши), Ҳиндистон (1,311 млрд. киши) иккинчи, АҚШ (321,419 млн. киши) учинчи ўринда эътироф этилган.