Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф буюради
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига 26 декабрь куни ташриф буюради.
Кун.ўз сайтига кўра, Бу ерда кейинги ҳафта бошида Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Комиссияда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Тожикистон бош вазири биринчи ўринбосари Давлатали Саид раислик қилмоқда, деб хабар беради «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан.
Ҳукуматлараро йиғилишда икки давлат ўртасидаги темир ва автобус йўлини очиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Манба маълумотларига кўра, икки давлат чегарасида яқин орада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилади.
Душанбе учрашувида виза режимини енгиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.