Алмазбек Атамбоев: Биз қирғиз-ўзбек муносабатларида янги саҳифа очмоқдамиз
«Биз 20 йил муқаддам Тошкентда мамлакатларимиз ўртасида абадий дўстлик шартномаси имзоланган кунда учрашиб турганимиз рамзий маънога эга», - деган Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев Самарқанд шаҳрига уюштирган амалий ташрифи чоғида
Кун.ўз сайтига кўра, «Эҳтимол, қайсидир даврда бу ҳақда унутгандирмиз. Мен ўн йилдан бери яхши биладиганим Ўзбекистон Президенти дўстим ва биродарим эканидан хурсандман. Бугун биз юбилей кунида янги саҳифа очаяпмиз. Ва бу шартнома шунчаки имзоланган саҳифа бўлиб қолмайди. Сизнинг раҳбарликка келишингиз билан бу битим умуман бошқача тус олади», - деган Қирғизистон Республикаси раҳбари. «Сизни Бишкекда кутамиз», - деб қўшимча қилган Алмазбек Атамбоев, ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилар экан.
Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашувда икки халқ аҳолиси дўстлашиши учун ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
"Биз нимаики қилсак, аҳолимиз дўстлашиши учун қилишимиз керак", – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Алмазбек Атамбоев Самарқандга ташриф буюрган. Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйишди, шунингдек, "MAN Auto – Uzbekistan" қўшма корхонасига ташриф буюришди.