Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i11845-Шаҳрам_Ғиёсов_Осиёда_йил_кашфиёти_деб_эълон_қилинди
Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди
(last modified 2018-08-22T17:49:01+00:00 )
декабр 29, 2016 13:33 Asia/Tashkent
  • Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди

Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди

Ўзбекистонлик икки боксчи Осиёнинг энг яхши боксчилари деб эътироф этилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Осиё бокс конфедерацияси Рио-2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсовни "Йил кашфиёти" деб эълон қилди. Бу ҳақда конфедерациянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди. Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг овоз бериш йўли орқали аниқлади. Шаҳрам Ғиёсовга фойдаланувчиларнинг 23,3%и овоз берган. Ўзбекистонлик яна бир боксчи Жасурбек Латипов эса AIBA Pro Boxing (APB) йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.