Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган
Истанбулда 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган Абдуқодир Машарипов қўқонлик бўлиб чиқди.
Истанбулда 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган Абдуқодир Машарипов қўқонлик бўлиб чиқди.
“Анадўли” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Машарипов террор гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.
Ўзбекистон хавфсизлик идораларидан бирининг вакили “Анадўли” мухбирига Абдуқодир Машариповнинг 6 йил аввал Ўзбекистонни тарк этгани ва Афғонистонга кетганини маълум қилган.
Шунингдек, Абдуқодир Машариповнинг Қўқон шаҳрида рўйхатда тургани маълум бўлди.
Абдуқодир Машарипов иши бўйича ўзбек ва турк хавфсизлик идоралари яқин алоқада экани билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Машарипов 1 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:15да Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирди. Натижада 39 киши ҳалок бўлди, 70 киши яраланди.
Тўрт хорижий тил биладиган ва Афғонистонда тайёргарликдан ўтган, лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган Абдуқодир Машарипов Туркияга 2016 йилнинг январида ноқонуний йўллар билан келгани тахмин қилинмоқда.
А. Машарипов Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги уйлардан бирида ушланди. У яшаган уйда қурол-яроғ билан бирга 197 минг доллар ҳам топилди.