Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари иши танқид қилинди
(last modified Sun, 22 Jan 2017 12:24:30 GMT )
Январ 22, 2017 17:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари иши танқид қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари ишига танқидий баҳо берилди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 21-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.Мажлисни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов олиб борган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 14-январ куни сўзлаган маърузасида белгиланган топшириқлар нуқтайи назаридан ТИВ марказий аппарати ва хориждаги муассасалар фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинган.Учрашувда вазирлик аппарати, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ишига танқидий баҳо берилган. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар) фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги қарорини ижро этиш чоралари белгиланди", — дейилади ТИВ ахборотида.

Ёрлиқ