Жанубий Корея муваққат президенти Мирзиёевга мактуб йўллади
Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Сиз билан 2017-йил 5-январ куни телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари, шунингдек, шахсий дўстона муносабатларимизни ривожлантириш тарафдори эканимизни тасдиқлаганимиз алоҳида аҳамиятга эга эканини мамнуният билан таъкидлайман, деб ёзган Хван Гё Ан ўз мактубида. "Жаҳон" АА хабари асосида.
"Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25-йил тўлди. 2006-йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияни имзолади ва шундан буён мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни изчиллик билан кенгайтириб келмоқда.Ўтган йили самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўлган Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Нефт-кимё соҳасида биргаликда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, шунингдек, келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган янги лойиҳалар ҳам мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман.