Ўзбекистон маршруткалар ишлаб-чиқаришни йўлга қўяди
(last modified Wed, 01 Feb 2017 06:54:33 GMT )
феврал 01, 2017 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон маршруткалар ишлаб-чиқаришни йўлга қўяди

 Ўзбекистон ҳукумати такси маршруткалари учун замонавий минибасларни ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Минибаслар ишлаб чиқарувчи завод Самарқандда, хорижий ишлаб-чиқарувчи ҳамкорлигида ишга туширилиши мумкин, деб хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзавтопром"даги манба.   "Ҳозирги вақтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Минибасларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа 2018 йилга келиб ишга туширилиши мумкин. Бу бизга шаҳарга яқин ва регионал йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш имконини беради. Асосан 11- ва 18-ўринли минибасларни ишлаб чиқармоқчимиз, шунингдек, уларда тикка туриб кетувчи йўловилар учун ҳам жой ажратиш белгиланган", — дея таъкидлаган манба. Самарқандда яқин тўрт йил ичида 300га яқин янги такси йўналишлари очилиши кутилмоқда. 

Ёрлиқ