феврал 15, 2017 10:22 Asia/Tashkent
  • Бокс бўйича Осиё чемпионати-2017 Ўзбекистон пойтахтида ўтказилади

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси 2017 йилги Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилишини маълум қилди.

«Эркаклар ўртасидаги қитъа биринчилиги 30 апрель-7 май кунлари бўлиб ўтади. Боксчилар медаллардан ташқари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 25 август-4 сентябрь кунлари ўтказиладиган жаҳон чемпионатига 60 та лицензия учун ҳам баҳс олиб боришади. 10 вазн тоифасидаги (49 кг.дан 91 кг.дан ортиқ) олтита энг яхши боксчи 2017 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади», - дея хабар берди республика бокс Федерацияси матбуот котиби Умид Мирзақориев.

2015 йилги Осиё биринчилиги Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ўша чемпионатда 2-ўринни эгаллаб, 2та олтин, 5та кумуш ва бир бронза медалини қўлга киритди. Ўша мусобақада Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонганди (5-1-1), мусобақа мезбони эса учинчи поғонани банд этган (2-0-0).

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2015 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, шунингдек, WSB бутунжаҳон бокс серияси ва AIBA Pro Boxing  лойиҳаси турнирининг бир неча жанглари ўтказилган.

Ёрлиқ