Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Ўзбекистонни алоҳида таъкидлаб ўтди
(last modified Thu, 09 Mar 2017 14:47:30 GMT )
март 09, 2017 19:47 Asia/Tashkent
  • Зайд Раад ал-Ҳусайн
    Зайд Раад ал-Ҳусайн

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бутун дунёдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақидаги ҳисоботида Ўзбекистоннинг ютуқларини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда БМТ радиоси.

Унинг сўзларига кўра, янги президент одил судлов тизими самарадорлигини ошириш, адолатли ва мустақил суд жараёнларини таъминлашга қаратилган қонунларни қабул қилмоқда.

Кун. ўз сайтига кўра, "Яқинда, октябрда ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақидаги қонунда судлар мустақиллиги ва одил судлов жараёнлари шартлари ифодалаб берилди. Мазкур қонунларнинг жорий этилиши - бутун Ўзбекистон халқи учун келгусидаги ижобий ўзгаришлар борасида муҳим аҳамият касб этади", - деди Зайд Раад ал-Ҳусайн.

Унинг фикрича, қатор маҳкумлар, жумладан, 18 йилдан буён қамоқда бўлган журналист Муҳаммад Бекжоновнинг озодликка чиқарилиши қабул қилинган қонунларнинг амалий натижасидир.