Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликлар ривожлантирилади
-
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликлар
Тошкент шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари муовинлари иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар беришича, кеча 7 йил танаффусдан кейин Тошкнет шаҳрида ўтказилган Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари йиғилишида томонлар ўзаро ҳамкорликларининг сўнгги вазиятини кўриб чиқишлари билан, турли соҳалар хусусан сиёсий, тижрорат, юк ташиш, , туризм, сармоя киритиш ҳамда минтақа ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликларини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мазкур йиғилишда Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания мамлакатлари ишларидаги ўринбосари Иброҳим Раҳимпур Эрон ислом жумҳурияти ҳар икки мамлакат қизиқадиган тармоқларда ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати Ўзбекистонни эркин ва халқаро сувга чиқиши ҳамда темир йўл, магистраллар ва авиация билан юк ташиш соҳасида айрим енгилликлар яратиши билан Ўзбекистон таклифларини албатта кўриб чиқади деб изоҳлаб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири муовини Ваҳҳобов ҳам бу учрашувда Ўзбекистоннинг янги президентини Эрон билан ўзаро ҳамкорликларни янада чуқурлаштиришни таъкидланаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар хусусан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга дастур берганини алоҳида таъкидлади.