Ўзбекистон ва Эрон муносабатлари
Ўзбекистон ва Эрон муносабатларининг янада кенгайиб бориши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ўзбекистон ва Эрон муносабатларининг янада кенгайиб бориши"га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида турли шакллардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришда, шунингдек, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларда кузатилаётган ижобий жараёнларга эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникацион алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон минтақалараро транспорт коридорини ишга тушириш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди. Музокаралар чоғида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни доимий асосда ўтказиш икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни тизимли кўриб чиқиш, ҳамкорликнинг Ўзбекистон ва Эрон манфаатларига мос келувчи йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш имконини бериши эътироф этилди.
Маслаҳатлашувларда Эроннинг Тошкентдаги элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний ҳам иштирок этди. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни истади. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари Иброҳим Раҳимпур сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашган чоғида шундай айтдики, Теҳрон ва Тошкент алоқаларни кенгайтириш дастурини Иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма комиссиянинг 12-йиғилишида ўрганиб чиқади. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Тошкентда икки мамлакатнинг савдо ва иқтисодий алоқалари бўйича ҳозирги вазиятини муҳокама қилишди.
Шунингдек, Ироҳим Раҳимпур ва Элёр Ғаниев Эрон ва Ўзбекистоннинг юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорликларни қўллаб-қувватлаш ҳақида келишиб олишди. Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазирининг Океания ва Осиё ишлари бўйича ўринбосари душанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов билан учрашиб, Ўзбекистоннинг Эрон орқали озод сувларга чиқиш ҳақида музокара ўтказишди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашган чоғида шундай айтдики, Тошкент Теҳрон билан алоқаларини янада кенгайтириш учун жиддий иродаси бор ва халқаро сувларга Эроннинг Чобаҳор йўли билан чиқишини муҳим деб билади. Шунинг ушбу учрашувда икки мамлакат расмийларининг сафарлари ва ҳамкорлик қилиш бўйича муштарак комиссия ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва ташкил этиш масалалари ҳақида келишиб олинди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.