Ўзбекистон Сурияга ютқазиб ЖЧ-2018 йўлланмасидан янада узоқлашди
(last modified Fri, 24 Mar 2017 14:51:40 GMT )
март 24, 2017 19:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сурияга ютқазиб ЖЧ-2018
    Ўзбекистон Сурияга ютқазиб ЖЧ-2018

Малайзиянинг Малакка шаҳрида, Hang Jebat Stadium ўйингоҳида ЖЧ-2018 саралаши 6-тур учрашувлари доирасида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Суриядаги фуқаролик уруши туфайли учрашув бетараф майдонга кўчирилганди.

Кун.ўз сайтига кўра, ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбон мақомидаги сурияликларнинг ғалаба қозонди.

Томошабоп ўтмаган учрашувнинг 88-дақиқасида жарима майдони ичида Егор Кримец қўполлик ишлатди ва Лобанов дарвозасига пенальти белгиланди. Зарбани Паненка услубида ижро этган Умар Ҳарбин жамоасига ғалаба келтирди.

Эндиликда Самвел Бабаян қўл остидаги жамоа 9 очкоси билан учинчи ўринда қолмоқда. Ўзаро учрашувда 3 очко олган Сурия 8 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъасиСурия - Ўзбекистон — 1:0Гол: Ҳарбин (90 пен)Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад ал Солиҳ, Муйид ал Ажан, Умро ал Мидани, Амро Женят, Умар Ҳарбин, Маҳмуд ал Мавоз, Фаҳад Юсуф, Тамир Ҳаж Муҳаммад, Мардик Мардикиан, Ҳолид Мубаяд.Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Ёрлиқ