Петербург терактида гумон қилинаётган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
"Терговчи детонаторни биологик излар қолиши учун аёлнинг сочларига суртган, детонаторни унинг баданига ишқалаган", - деди адвокат Муса Абдулваҳобов
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Басманний суди Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган ўзбекистонлик Шоҳиста Каримованинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳукм чиқарди. Гумондор 3 июнга қадар қамоқда сақланади, деб маълум қилди Басманний суди матбуот котиби Юнона Юнона Царева.Терговчи Каримованинг ёнидан микросхема ва саноат детонаторлари, сумкасидан эса F1 гранатаси топилганини иддао қилмоқда. Адвокат Муса Абдулваҳобов буларнинг барини тинтув давомида қонунбузарликка йўл қўйган оператив ходимлар солиб қўйишганини билдирди.
"Терговчи детонаторни биологик излар қолиши учун аёлнинг сочларига суртган, детонаторни унинг баданига ишқалаган", — деди адвокат Муса Абдулваҳобов РИА Новостига.