Ўзбекикстон ва Франция ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар
(last modified Sat, 15 Apr 2017 09:13:38 GMT )
апрел 15, 2017 14:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекикстон ва Франция
    Ўзбекикстон ва Франция

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Кун.ўз сайти хабар бермоқда.

29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

«Қайд этилганидек, 2017—2018 йиллар учун имзоланган вазирликлараро Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон яратади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Ёрлиқ