Марказий Осиёдаги энг кучли армия
Global Firepower нашри дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингини тузди. Унда Ўзбекистон 126 мамлакат ичида 48-ўринни эгаллади.
Бу рейтингда Марказий Осиёдаги энг кучли армия Ўзбекистон армияси экани кўрсатилган. “Ҳарбий тайёргарлик жиҳатдан энг кучли давлатлар рейтинги”да биринчиликни АҚШ эгаллаган. Иккинчи ўрин – Россияга, учинчи ўрин эса – Хитойга берилган.
Ўзбекистон Қуролли кучлари 3 таркибий қисмдан иборат: қуруқликдаги қўшинлар, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва флот. Бундан ташқари, республика қуролли кучлари Миллий гвардия, чегара хизмати ва махсус жангчиларни ўз таркибига олган. Армияда ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 65 минг нафарни ташкил этади.
Рейтингни тузишда 50 га яқин турли омиллар, жумладан қўшинлар сони, қуруқлик, ҳаво ва денгизда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техника миқдори ҳисобга олинади. Шу билан бирга, мамлакатлар қурол-яроғга сарфлаши мумкин бўлган иқтисодий манбалар ва рейтинг иштирокчиларининг географик жойлашуви ҳисобга олинган.
Global Firepower нашри тузган ушбу рейтингга нисбатан мавжуд бўлган айрим танқидлардан қатъий назар, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистоннинг ҳарбий устунлиги кўплаб сиёсий ва ҳарбий доиралар эътиборини ўзига тортмоқда.
Рейтинг бир неча критерийга асосланади, жумладан:
– ядровий қурол мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги инобатга олинмайди;
– давлатнинг географик жойлашуви инобатга олинади;
– қурол-яроғ ва ҳарбий техника миқдори қуролли кучлар сони ва қудратига нисбатан инобатга олинади;
– айрим ресурсларнинг ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши ҳисобга олинади;
– денгизга чиқиши йўқ давлатларга ҳарбий-денгиз кучлари йўқлиги учун жарима баллари қўшилмайди;
– бошқа ҳолларда ҳарбий флотнинг имкониятлари чеклангани учун жарима баллари ҳисобланади;
– мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий ўзига хосликлари инобатга олинмайди.
Тахминан 2012 чи йилдан бери Марказий Осиёда ҳарбий устунлигини сақлаш Тошкент давлат сиёсатчиларининг ҳарбий ҳатти -ҳаракати ва мақсадларига айланган. Ўтган йиллар ичида Ўзбекистоннинг ҳарбий соҳадаги ривожланиши ва бир неча поғона ўз рейтингини яхшилангани халқаро ва минтақада юз бераётган ҳозирги ўзгаришлар ва зият асосида бу мамлакат ҳарбий потенсиалларини анча кучайганлигидан далолат бермоқда.
Айтиш керакки 2010 чи йилдан бери Ўзбекистон армияси Маркзий Осиёда ҳарбий техник жиҳатидан ҳам энг кучли армия сифатида танилган.
Ҳаққатан ҳам Ўзбекистон давлати ўз ҳарбий соҳаси ва армиясига алоҳида эътибор қаратган ва аксар сиёсий доиралар ҳам Тошкент давлатининг ушбу ҳатти- ҳаракати сабабини ички сиёсий ва ижтимоий вазияти ва минатақада юз бераётган воқеа- ҳодисалар эканлигини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон давлатининг ушбу ҳарбий ҳатти- ҳаракатлари Ғарб ва Россия каби иккита турли мавқеият ўртасида ҳаракат қилишга қаратилган бу мамлакат ташқи сиёсатида ҳам ўз таъсирини қолдирган.
Бошқа таъбир билан айтганда, Тошкент давлати раҳбарлари ҳардоим минтақанинг хавфсизлик ва ҳарбий мувозанатида ҳам ўз ўрни ва ролини эгаллашга ҳаракат қилишган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ташкилотларда муҳим ролга эга бўлиш ва ҳарбий қудратини кучайтириш Тошкент давлати дастурларидан бир қисмига айланган. Бунга илова Тошкент давлати гиёҳванд моддалар контрабандаси, қурол -яроқ контрабандаси, терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб бориш мақсадида ҳарбий қудратини оширишга юз келтирган.
Айрим экспертлар эса Афғонистонда нотинчликларни давом этиши туфайли Марказий Осиё республиклари хусусан Ўзбекистон давлати ўз ҳарбий қудратини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
2014 чи йилда бегона ҳарбий кучларни Афғонистон ҳудудларини тарк этишгаи ортидан Ғарб оммавий ахборот воситалари ҳам бундай хаовтирланишарни таблиғ эта бошлашди ва бу ҳақда кетмакет хабарлар тарқатишди.
Global Firepower" портали бу рейтингдаги дастлабки бешликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Франция ўрин олганлигини эълон қилди.
.