Қозоғистондан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди
(last modified Thu, 04 May 2017 06:38:04 GMT )
май 04, 2017 11:38 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондан Ўзбекистонга \\\\\\\
    Қозоғистондан Ўзбекистонга \\\\\\\"Дўстлик карвони\\\\\\\" келди

"Дўстлик каровони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашадилар

Ўзбекистонга ташриф буюрган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бийнинг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди, деб маълум қилди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати. Ўзбекистонга ташриф буюрган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бийнинг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар.

Шу билан бирга "Дўстлик карвони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашадилар.Мазкур тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Бу меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга расмий ташрифи давомида имзоланганди.

Ёрлиқ