Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик мактуби йўллади
(last modified Fri, 05 May 2017 14:45:13 GMT )
май 05, 2017 19:45 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолидаги кўмир шахталардан бирида юз берган фожиа юзасидан Эрон халқи ва давлатига чуқур ҳамдардлик билдирди.

"Форс пресс" ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва бу мамлакат халқига билдирган ҳамдардлик сўзларида,, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий тасаллият ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларнинг қисқа муддатларда соғайишларини тилади.

Айтиш керакки чоршанба куни метан газини ошиши натижасида Эрон шимолидаги Гулистон вилоятининг кўмир шахталаридан бирида портлаш юз берди. Бу ҳодиса натижасида 22 киши қурбон бўлиб, 70 нафар жароҳат олдилар.