ЕХҲТ билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
(last modified Mon, 08 May 2017 08:50:12 GMT )
май 08, 2017 13:50 Asia/Tashkent
  • ЕХҲТ билан ҳамкорлик
    ЕХҲТ билан ҳамкорлик

2017 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси Раиси Кристин Муттонен бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Вазир таъкидлаганидек, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегациясининг ташрифи мамлакатимизга ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг кўламли ўзгаришларга катта қизиқиш мавжудлигини тасдиқлайди. 

Учрашувда 7-февралда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш нуқтайи назаридан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор иштирок этди.