Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари бошланди
(last modified Sat, 20 May 2017 07:50:39 GMT )
май 20, 2017 12:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон
    Ўзбекистон ва Туркманистон

«Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар бошланди.

Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, Кун.ўз сайти хабар берди.

Махсус маросимдан сўнг, давлат раҳбарлари «яккама-якка» шаклида музокаралар ўтказмоқда.

Ўзбекистон-Туркманистон олий даражадаги учрашуви кун тартибига икки қўшни давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари қўйилган.

Шунингдек, президентлар минтақавий ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама этишади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашуви якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ёрлиқ