Мирзиёев Саудияда Раҳмон билан учрашади
(last modified Mon, 22 May 2017 05:01:35 GMT )
май 22, 2017 10:01 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев
    Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади.

Саммитда АҚШ, Афғонистон, Покистон ва қатор араб давлатлари раҳбарлари иштирок этади. Унда дунёнинг жами 50дан ортиқ мамлакати вакиллари қатнашади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев юқори даражадаги ушбу форумда нутқ сўзлаши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳозирги пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.

Ёрлиқ