Ўзбекистон президенти араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди
май 22, 2017 12:35 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.
Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон президенти ислом дунёси мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашиш учун ташриф буюрган 50та мамлакат етакчилари билан тушликда бўлди.
Саммит доирасида у Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашган
Шавкат Мирзиёев шунингдек Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад ибн Нойиф ибн Абдулазиз ас-Сауд билан ҳам учрашган.
Ёрлиқ