Ўзбекистон вакили АҚШда “Энг яхши спортчи” бўлди
АҚШнинг Флорида штатида Таэквондо бўйича V Флорида халқаро турнири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27-28 май кунлари АҚШнинг Флорида штатида Таэквондо бўйича V Флорида халқаро турнири бўлиб ўтди
Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда мамлакат Таэквондо ITF Миллий Ассоциацияси вакили “Кун.уз”га хабар берди.
Ушбу турнирда жаҳоннинг 15 давлати спортчилари иштирок этишди. Ўзбекистон вакилларидан 5-6 ёшли спортчилар ўртасида кечган баҳсда Абдуғофуров Довудбек 1-ўринни қўлга киритди. 7-8 ёшли спортчилар орасида эса Нигманов Иброҳим “тил” ва “массоги” баҳсларида 1-ўрин соҳибига айланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нигманов Иброҳим мазкур мусобақада ўз ёшидаги спортчилар орасида тенгсиз деб топилиб, “Энг яхши спортчи” медалини қўлга киритди.