Сеул мэри Пак Вон Сун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
июн 03, 2017 13:43 Asia/Tashkent
Жанубий Корея пойтахти Сеул мэри Пак Вон Сун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Кун.ўз сайти маълум қилди.
Сеул мэри Тошкентда Ўзбекистон вазирликлари ва бошқармалари ҳамда Тошкент ҳокимияти вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Сеул мэрининг бўлажак ташрифининг барча жиҳатлари 2 июнь куни Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У билан ўтган учрашувда муҳокама қилинди.