Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов Тожикистонга бориши айтилади
(last modified Fri, 16 Jun 2017 12:17:47 GMT )
июн 16, 2017 17:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ички ишлар вазири
    Ўзбекистон Ички ишлар вазири

Ўзбекистон ИИВ раҳбари Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов жорий йил июнь ойи охирида Тожикистонга боради.  Asia Plus агентлиги Тожикистон ИИВдаги манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. Бу Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг қўшни республикага сўнгги 20 йилдаги илк сафари бўлади. 

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазири МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этади. Анжуман 27-29 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Азизов сафари чоғида Тожикистон ИИВ раҳбарияти ҳамда республика ҳукуматидаги куч тизимларининг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади. 

Сўнгги маротаба Ўзбекистон Ички ишлар вазири 19 йил муқаддам Тожикистонга келган. Ўша вақтда бу лавозимни Зокиржон Алматов эгаллаб турган эди. 

Бироқ, Кун.uz Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига қўнғироқ қилиб, ушбу ташрифга ойдинлик киритишни сўраганда, матбуот хизмати вакили вазир Абдусалом Азизовнинг Тожикистондаги йиғилишда бевосита иштирок этиши ҳамда ушбу республикага бориши аниқ эмаслигини таъкидлади. 

Ёрлиқ