”Ўзбекистоннинг қушни мамлакатлар билан алоқаси яхшиланаяпти
Ўзбекистон сенат раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев жума куни матбуот йиғилишида Тошкентнинг янги хорижий сиёсатларида қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликларини кенгайтириш ҳақида хабар берди.
У қўшни мамлакатлар билан алоқаларининг собиқасига ишора этиб, Тошкент Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон мамлакатлари билан кенг музокара қилишни ўз ишчи дастурига киритган ва мазкур мамлакатлар билан музокара олиб бориш алоқаларини кенгайтириш учун махсус аҳамият бермоқда,-деб қўшимча қилди.
У ўз фикрининг давомида Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари билан Тошкентнинг алоқаси олий даражада қарор олган ва мазкур мамлакатларнинг президентлари Қазоқистоннинг пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган охирги йиғилишида ўзаро дийдор кўришди-деб айтди.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Қазоқистонга икки маротаба сафар қилди, аммо Қирғистон ва Тожикистонга ҳали сафар қилгани йўқ. Ўзбекистон ўз қўшни мамлакатлари билан мураккаб алоқага эга бўлган эди. Бу мамлакат Қирғизистон билан чегара масаласи юзасидан тортишувларга юзмаюз бўлган ва сув манбаси нуқтаи назаридан ҳам ушбу мамлакатнинг босими остига қарор олган. Милодий 2016 йили март ойида Ўзбекистон ўз ҳарбий кучларини икки томоннинг муноқашаларига қарор олган “Чаласарт” минтақасига жўнатди ва Қирғизистон ҳам қарши аксуламал кўрсатиш учун ўз кучлари ва тажҳизотларини мазкур жойга юборди.
Қирғизистоннинг сиёсатчиларидан бири Равшан Жинбеков бундан олдин айтган эдиким, Қирғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги бўҳронлар икки томон ўртасида музокараларнинг йўқлигидан келиб чиққан.
Бошқа томондан сув манбалари масаласи юзасидан келиб чиққан ихтилоф икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган ихтилофларнинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Қирғизистон Марказий Осиёдаги сув манбаларининг учдан бир қисмини ўз ихтиёрига олган ва ўзбек миллатига мансуб бўлган деҳқонлар ариқланинг пастки минтақаларида қарор олганликлари сабабли сувнинг камчиликлари билан юзмаюз бўлишган..
Америка Марказий Осиё университетининг тадқиқотчиси Эмил Жураевнинг нуқтаи назарига кўра, ушбу мамлакатнинг чегара-ҳудудларига ўз кучларини жўнатиш бўйича Ўзбекистоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари сув манбаларига эга бўлиш юзасидан келиб чиққан ихтилофлардир. Айниқса Қирғизистон гидроэлектростанцияни қуриш мақсадида электроэнергия ва энергетика масаласига бўлган эҳтиёждан мутақилликни қулга киритмоқчи. Ҳамда Ўзбекистонга қиёслаганда афзалроқ мавқега эга бўлишни хоҳлайди. Қирғизистоннинг бу ҳаракати ушбу мамлакатга энергетикни экспорт қилишда Ўзбекистоннинг эга бўлган собиқаси эътиборга моликдир. Ўзбекистон Қирғизистонга газ экспорт қилишда бу мамлакатни ўтган ун йилликларда босим остига қарор берган эди. Бу босим шу даражада эдиким, Қирғизистон мамлакатининг собиқ президенти Аскар Акаев милодий 1996 йилда бизнинг вазъиятимиз героинга берилиб қолган гиёҳвандликка берилиб кетган ва Ўзбекистон гиёҳванд моддаларни сотувчиларига ўхшаб ёмон услубда амал қилмоқда,-деб айтган эди.
Ўзбекистон ва Тожикистон алоқалари ҳам кескинликларга эга бўлган эди. Милодий 1999 йилда Ўзбекистон Тожикистонда жойлашиб олган Ўзбекистон исломий ҳаракат билан қарши кўраш олиб бориш учун ўз чегараларини минналаштирди ва Тожикистон фуқароларининг сафар қилишлари учун виза режимини жорий этди. Охирги йиллар давомида ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқалар сув бўҳрони масаласида кескин чигиллашиб қолган эди. Бу масала ҳам шу ердан илдиз оладиким, Амударё дарёси сувининг 75 фоизи Тожикистон ихтиёрига қарор олган ва Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи мамлакат унвонида сув манбаларига жиддий эҳтиёж сезади. Шу ҳол билан Тожикистон Амударё дарёсида туғон қуриши билан амалда Ўзбекистонга босим ўтказишга азм-ирода қилган эди. Бу сайъ-ҳаракат Ўзбекистоннинг сув манбаларини хатар остига юзмаюз этди ва амалда эса дунёда энг йирик гидроэлектро-станция бўлмиш Роғун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида вужудга келган кескинликнинг асосий сабабларидан эди.
Ўзбекистон расмийларининг янги изҳоротлари шундан далолат берадиким, ушбу мамлакатнинг Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида мавжуд бўлган кескинлари ва Марказий Осиё мамлакатларининг энг қашшоқ ушбу мамлакат бўлишига қарамасдан уларнинг орасидаги алоқалар яхшиланиш ҳолатида қарор олган. Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин ва милодий 2017 йил ибтидосидан бошлаб Шавкат Мирзиеевнинг президент бўлишидан сўнг шундай назарга ташланадиким, бу мамлакат сув манбаларига ўз эҳтиёжларини дарк этиши ва минтақавий мушкулотларни ҳал этиш учун бу икки мамлакат билан ўз алоқаларини яхшилашга эҳтиёж сезади. Бу сайъ-ҳаракатларнинг ҳаммаси фақат Ўзбекистон ва қушни мамлакатлар ўртасида муштарак манфаатларни дарк этиш билан натижа беради.