Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги «Тўқимачилик баённомаси» кучга кирди
(last modified Sun, 02 Jul 2017 13:34:55 GMT )
июл 02, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги «Тўқимачилик баённомаси» кучга кирди
    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги «Тўқимачилик баённомаси» кучга кирди

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг «Тўқимачилик баённомаси» 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу ҳужжатнинг кучга кириши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятни ошириш ва миллий тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорларига кириб боришида муҳим амалий аҳамиятга эга.

Хусусан, мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Бунда Евроиттифоқ томонидан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қўлланаётган транзит, божхона ва солиқ тўловларида ўзаролик асосида энг қулай тартибни йўлга қўйиш, ушбу турдаги маҳсулотлар савдосидаги миқдорий чекловларни олиб ташлаш назарда тутилади.

Ёрлиқ