"Татаристонда йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлганлиги ва жароҳат олганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди”, дейилади президентнинг ҳамдардлик мактубида.
Шавкат Мирзиёев мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Самара — Ижевск йўналиши бўйича келаётган "Неоплан" йўловчи автобуси MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса Татаристон республикасининг Заинск шаҳридан тўққиз километр нарида юз берган. Маълумотларга қараганда, автобусда 29 киши бўлган. Тўқнашув натижасида у ағдарилиб, ёниб кетган. Воқеа жойида 14 киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган.