Туркманистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
июл 10, 2017 17:18 Asia/Tashkent
Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
2017 йилнинг 11-12 июль кунлари Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Хабарга кўра, меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан Ҳукуматда ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш ўрин олган.