Комилов Бельгия ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Wed, 19 Jul 2017 14:50:35 GMT )
июл 19, 2017 19:50 Asia/Tashkent
  • Комилов Бельгия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда Бельгия Ташқи ва Европа ишлари вазири Дидье Рейндерс билан учрашди

2017 йилнинг 18 июнь куни Брюссель шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Дидиэ Рейндерс билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ