Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,072 млрд доллардан ошди
(last modified Mon, 07 Aug 2017 07:00:17 GMT )
август 07, 2017 12:00 Asia/Tashkent
  • доллар
    доллар

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2017 йил январь-июнь ойларида 12,072 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга юқоридир. Ўзбекистоннинг январь-июнь ойларида экспорти 13,1 фоизга ошиб, 5,97 млрд долларни, импорт миқдори 9,2 фоизга ўсиб, 6,102 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда Uzdaily.uz ёзмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдодаги тафовут импорт фойдасига 132,7 млн долларни ташкил этган, бунда МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдодаги фарқ ижобий бўлиб, 300,2 млн долларни ташкил этган бўлса, бошқа мамлакатлар билан савдода салбий тафовут 432,9 млн доллардир.

Ўзбекистон резидентларининг ташқи савдо амалиётлари, асосан, Осиё (умумий савдо айланмасининг 47,2 фоизи) Европа (42,2) ва Америка (3,0) билан амалга оширилади. 

МДҲ мамлакатлари орасида ташқи савдонинг асосий улуши Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Қирғизистонга тўғри келиб, 29,4 фоизни ташкил этади. Бошқа мамлакатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Германия, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Эрон, Латвия, Литва, Франция, АҚШ, Швейцария ҳиссасига тўғри келиб, жами ташқи савдонинг 43 фоизини ташкил этади. 

Бунда МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 4,45 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга ўсган. МДҲ мамлакатларининг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 36,9 фоизни ташкил этган.

Ёрлиқ