Афғонистон элчиси Ўзбекистон ТИВда музокаралар ўтказди
август 08, 2017 09:57 Asia/Tashkent
-
Афғонистон элчиси Ўзбекистон ТИВда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг сўнгги учрашувлари чоғида эришилган келишувларни руёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди
2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг сўнгги учрашувлари чоғида эришилган келишувларни руёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди ҳамда бўлажак икки томонлама ташрифларга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ёрлиқ