Комилов АҚШ элчиси билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i21826
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, жумладан турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
(last modified 2018-08-22T17:51:38+00:00 )
август 08, 2017 11:46 Asia/Tashkent
  • Комилов АҚШ элчиси билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
    Комилов АҚШ элчиси билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, жумладан турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.