Испаниядаги терактларда ўзбекистонликлар жароҳатланмаган
(last modified Fri, 18 Aug 2017 13:28:19 GMT )
август 18, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонликлар жароҳатланмаган
    ўзбекистонликлар жароҳатланмаган

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. 17 август куни Каталонияда (Испания) юз берган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси маълумотига таяниб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Вазирликнинг билдиришича, элчихона Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз,пайшанбадан жумага ўтар кечаси Испаниянинг икки шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Аввалига Барселонада фургон одамлар устига бостириб борди, сўнгра Камбрильс шаҳрида номаълум кишилар йўловчиларга ҳужум уюштиришди.

Терактлар оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланди.