август 28, 2017 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ускуналари
    Эрон ускуналари

Қорақалпоғистонда Эрондан олиб келинган ускуналар ёрдамида замонавий иссиқхона қурилмоқда

Президенти шу йилнинг 20-21-январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фондига бир ой муддатда Шўманай туманида "Шоманай меридиан" корхонаси томонидан 2 гектар майдонга иссиқхона ташкиллаштириш учун 550 минг доллар миқдорида кредит маблағларини ажратиш чораларини кўришни топширган эди, дея ёзмоқда Kruz.uz Қорақалпоғистон хабар агентлигига асосан.

Бугунги кунда туман ҳокимияти томонидан "Шоманай меридиан" корхонасига 2 гектар ер майдони ажратилиб, Эрон давлатидан "Aruma evropa limited" корхонаси билан 400 квадрат метрлик питомник ва 1,1 гектар майдонга замонавий иссиқхона қуриб бериши учун 561 минг долларлик шартнома тузилди. 

Халқ банкининг туман филиали томонидан 500 минг доллар кредит маблағи ажратилди. Бундан ташқари, корхона ўз маблағи ҳисобидан 200 миллион сўмлик қурилиш ишларини олиб борди. Ҳозирги вақтда эронлик мутахассислар томонидан баҳоси 195,7 минг долларлик ускуналар олиб келиниб, қуриш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур объектни 1 ноябргача топшириш режалаштирилган. 

Ёрлиқ