Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга ташриф буюради
Эрдўғаннинг қайд этишича, “дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 25 йиллигига тўғри келган 2017 йилда ҳамкорлигимиз сезиларли даражада фаоллашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Мирзиёев номига юборган қутловида айтилади.
Эрдўғаннинг қайд этишича, “дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 25 йиллигига тўғри келган 2017 йилда ҳамкорлигимиз сезиларли даражада фаоллашди”.
“Ўтган йил ноябрь ойида Самарқанддаги учрашувимиз бу жиҳатдан бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди ва мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар орқали муносабатларимиз барча соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ишонаманки, шу йил октябрь ойида Сизнинг Туркияга амалга оширадиган ташрифингиз бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади”, - деб ёзади Туркия президенти.