Қўшни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилаш Тошкент ҳукуматининг ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди
Шавкат Мирзиёевнинг мустақиллик байрамида сўзлаган кутқи
Қўшни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилаш Тошкент ҳукуматининг ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди.
31 август куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги Халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда сўзлаган нутқида қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабат ва томонлар учун фойдали бўлган ҳамкорликларни кенг кўламда йўлга қўйишни таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилаш муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Шавкат Мирзиёев қўшимча қилди: Мамлакатда тинчлик ва суботни барқарорлашда ҳамда экстремизм ва террорчиликка қарши курашда янги назарлар асосида амал қилинмоқда.