Ўзбекистон медаллар шодаси бўйича иккинчи ўринда!
Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари якунланди.
Барча вазн тоифасида мусобақани бошлаган Ўзбекистон вакиллари орасидан тўрт боксчи финалгача етиб борган эди ва уларнинг барчаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишди.
Ўзбекистон вакиллари Ҳасанбой Дўсматов (46–49 кг вазнда), Жасурбек Латипов (52 кг), Иқболжон Холдоров (64 кг) финалда имкониятни бой бериб, кумуш медал олган бўлишса, Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) кубалик Рониэл Иглесиас Гомес устидан ўта ишонарли тарзда ғалаба қозониб, юртимиз фойдасига олтин медал тақдим этди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг 2-ўринни эгаллашди. Куба 5та олтин 2та кумуш медал йиғди. 3-ўринни 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза олган Қозоғистон терма жамоаси эгаллади. Алоҳида қайд этиш лозимки, Озарбойжон боксчилари 1олтин ва 1бронза билан тўртинчи ўриндан жой олишди.