Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашдилар
(last modified Tue, 05 Sep 2017 14:47:54 GMT )
сентябр 05, 2017 19:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон
    Ўзбекистон ва Қирғизистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкекка келди.

Кун.ўз сайтига кўра, икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари учрашувлари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Алмазбек Атамбоевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга октябрь ойида келишни режалаштирмоқда. 

Шавкат Мирзиёев ҳамкасбига ташриф билан келишни таклиф қилган. Томонлар чегара бўйича якуний битимни имзолаши мумкин. Бу ҳақда икки президентнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари чоғида маълум бўлди.