Ўзбекистон футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22911-Ўзбекистон_футбол_бўйича_Жаҳон_чемпионатида_иштирок_этиш_имкониятидан_маҳрум_бўлди
Ўзбекистонлик спортчилар 5 сентябрь куни 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
сентябр 06, 2017 12:51 Asia/Tashkent
  • футбол
    футбол

Ўзбекистонлик спортчилар 5 сентябрь куни 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

5 сентябрь куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон ва Жанубий Корея футбол термаларининг ўйини 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига Осиё бўйича саралаш босқичининг “А”гуруҳида иштирок этди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун мазкур гуруҳда камида 3-ўринни эгаллаши лозим эди. Бироқ саралаш босқичида 13 очко билан Ўзбекистон охирги ўринларда қолди.

Эрон 22 очко, Жанубий Корея 15 очко билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.