Ўзбекистон Президенти Хитой ҳукумати делегациясини қабул қилди
(last modified Sun, 10 Sep 2017 05:10:01 GMT )
сентябр 10, 2017 10:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президенти Хитой ҳукумати делегациясини қабул қилди
    Ўзбекистон Президенти Хитой ҳукумати делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги амалий ҳамкорлик, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби, Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзяньчжу бошчилигида Қўшма қўмитанинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси ҳукумати делегациясини қабул 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро манфаатли, кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланаётганини чуқур мамнуният билан қайд этди. 

Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойида Хитойга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаргани, мамлакатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилгани алоҳида таъкидланди. 

Ўзаро савдо ҳажми барқарор суръатларда ўсиб бормоқда. Шу йилнинг январь-июль ойларида товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард доллардан ошди. 

Хитойнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан ҳамкорликда энергетика, нефтгаз, кимё, машинасозлик, электротехника, енгил саноат тармоқлари, ишончли транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда устувор сармоявий дастур ва лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда. 

Мэн Цзяньчжу Президентимиз Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Хитой Ўзбекистон билан ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр ва бундан манфаатдор экани таъкидланди.