Остонада Шавкат Мирзиёев Афғонистон ва Туркия президентлари билан учрашди
(last modified Sun, 10 Sep 2017 14:12:05 GMT )
сентябр 10, 2017 19:12 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммити доирасида бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари билан учрашган

Кун.ўз сайтига кўра, Ш.Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашган, учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, президент Ш.Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон билан ҳам учрашган. Музокарада Ўзбекистон ва Туркиянинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Ёрлиқ