Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобусларнинг қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Шу йил якунига қадар Ўзбекистон ва Қозоғистон йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазири Женис Касимбек маълум қилди.
Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, чоршанба куни депутатлар ялпи йиғилишида икки давлат ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича баённомасини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазири Женис Касимбек сўзга чиқиб, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчиларни ташиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилмаганлиги, бу ўз навбатида фуқароларга черагани кесиб ўтишда ноқулайликлар келтириб чиқараётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу баённомада мунтазам, мунтазам бўлмаган ва транзит йўналишдаги автобус қатновини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий нормалар қайд этилган.