Ашхобод—2017. Ўзбекистон турнирни бешинчи ўринда якунлади
-
Ашхобод—2017. Ўзбекистон турнирни бешинчи ўринда якунлади
Ўзбекистон делегацияси якуний жадвалда Туркманистон, Хитой, Эрон ва Қозоғистон делегацияларидан ортда қолиб, бешинчи ўринни эгаллади
Туркманистон пойтахти Ашхободда 17-27 сентябрь кунларида бўлиб ўтган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон вакиллри кутилган натижани кўрсата олмади.
Ўзбекистон делегацияси якуний жадвалда Туркманистон, Хитой, Эрон ва Қозоғистон делегацияларидан ортда қолиб, бешинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар турнирда жами 131та медаль қўлга киритишди. Бу қўлга 244та медаль олган Туркманистондан кейин иккинчи кўрсаткич ҳисобланади, лекин Ўзбекистон медаллар сифати (24-33-74) бўйича яхши натижа кўрсата олмади, олтинлар борасида бешинчи натижа қайд этилди.
Туркманистон 89та олтин билан пешқадам бўлди, Хитой 40та, Эрон 35та, Қозоғистон 28та олтин медаль олди.