Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида ер қимирлади
(last modified Sat, 30 Sep 2017 08:24:34 GMT )
сентябр 30, 2017 13:24 Asia/Tashkent
  •  ер қимирлади
    ер қимирлади

29 сентябрь куни соат Тошкент вақти билан 18:49да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилди. Ўзбекистонликлар 3 балли зилзилани сезишган.

Кун.ўз сайтига кўра, Европа—Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Жиззахдан 43 км, Зомин шаҳридан 27 км узоқликда, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига 158 км масофада жойлашган. Марказда зилзила магнитудаси 5,1 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этади.

Ёрлиқ