Алмазбек Атамбоев Тошкентга келди
(last modified Thu, 05 Oct 2017 08:23:38 GMT )
октябр 05, 2017 13:23 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбоев Тошкентга келди
    Алмазбек Атамбоев Тошкентга келди

Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Тошкент шаҳрига етиб келди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

 ЎзА хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан кутиб олди. Ўзбекистон Президентининг 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.

 Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Президентларнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.