Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилдилар
(last modified Thu, 05 Oct 2017 14:40:55 GMT )
октябр 05, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон
    Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон

Ўзаро қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки мамлакат ва икки халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари, умумий тарих, маънавий ва маданий қадриятларга асосланган анъанавий яқин ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланаётгани чуқур мамнуният билан алоҳида таъкидланган.

 Кун.ўз сайтига кўра, «Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик изчил ривожланмоқда, барча даражада, жумладан, чегараолди ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида мулоқот фаоллашгани кузатилмоқда». 

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ўсди. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон корхоналарининг саноат ярмаркаси ва икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форумлар муваффақиятли ўтказилди. Қўшма савдо уйлари ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда. Мамлакатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. Маданий алоқалар кенгаймоқда – жорий йил май ойида Тожикистонда Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари ўтказилди, октябрь ойида мамлакатимизда ҳам шундай тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Мамлакатларимизни яқинлаштириш ва кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар Ўзбекистон ва Тожикистоннинг кўп миллатли халқлари манфаатига хизмат қилмоқда, бу халқларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда», дейилган хабарда. 

Ёрлиқ