АҚШ томонидан инсон ҳуқуқлари оёқ ости этилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i2446-АҚШ_томонидан_инсон_ҳуқуқлари_оёқ_ости_этилмоқда
АҚШ давлати бошқа мамлакатларга панд насиҳат бериш ўрнида бу мамлакат ичкарисда мусулмон халқлари ҳуқуқини қаттиқ оёқ ости бўлаётганлигига эътибор қаратиши керак.
(last modified 2018-08-22T17:47:15+00:00 )
август 15, 2016 14:44 Asia/Tashkent

АҚШ давлати бошқа мамлакатларга панд насиҳат бериш ўрнида бу мамлакат ичкарисда мусулмон халқлари ҳуқуқини қаттиқ оёқ ости бўлаётганлигига эътибор қаратиши керак.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги умумий дипломатия  ва оммавий ахборот маркази раиси ва нотиғи  ушбу масалага ишора қилар экан, АҚШ давлатининг йиллик ҳисоботларида Эрон ислом жумҳуриятида дин эркинликлари паймол этилмоқда деган иддаолари асоссиз ва ноконструктивдир деб баҳлолади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий Эрон ислом жумҳуриятига қарши қаратилган  ушбу ҳисобот мазмун моҳияти  олдин такрор этилган ва факт -далили бўлмаган иддаолардан ўзга нарса эмас. Бу ҳисоботлар душманчилик ақиқда ва нуқтаи назар билан тузилган бўлиб, тарқатилган. Эрон Ислом Жумҳурияти эса ўз конституцияси асосида,  мамлакатда яшайдиган диний озчиликлар ҳақ ҳуқуқларини расман тан олиб риоя этиб келади, Эрон фуқаролари  қонунлар чорчубасида ўзларининг энг биринчи галдаги ҳуқуқларига эгалар деб таъкидлади.

Баҳром Қосимий шунингдек  яқинда тарқатилган БМТ ҳисоботларида  АҚШда диний озчиликлар хусусан мусулмонлар ҳуқуқини поймол этилаётгани борасида айрим хавотирланишлар изҳор этилган.  Шу сабабдан АҚШ давлати бошқаларга инсон ҳуқуқидан дарс бериш ва ўргатиш ўрнида  ўз ичкарисда мусулмон халқларнинг ҳуқуқини оёқ ости этилаётганлигини олдини олиб бу масалага алоҳида эътибор қаратиши лозим деб қўшимча қилди.

Факт далил билан тарқатилган ҳисоботлар  АҚШ ва Европада мусулмонларга нисбьатан камситишлар, босимлар ва таҳқирлар ҳамда уларнинг ҳуқуқини оёқ ости этилишини кўпайганлигидан далолат бермоқда. Ҳар куни оммавий ахборот воситаларида бу минтақаларда мусулмонларга нисбтан таҳқир, куч ишлатишлар, зўравонликлар ва ҳужумларни вужудга келиши тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.

Сўнгги йиллар ичида юз берган воқеа -ҳодислар тўпламини Ғарбда инсон ҳуқуқини оёқ ости этилишининг энг қоронғу давраси десак хато бўлмаса керак.

Бу борада тарқатилган хабарлар ҳам  кўплаб Европа ва Америка каби мамлакатлар инсон ҳуқуқини оёқ ости этилиши ҳамда  исломбадбинлик  ақидаларни кучайиши кўп хавотирланишларни кўрсатмоқда.

Айтиш керакки исломбадбинлик ва исломдан қўрқитиш АҚШ ва Европа мамлакатлари ёшлари орасида тобора кўпайиб бориб уларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланган.

Тарқатилган ҳисоботлар ва хабарларга кўра,  Европа, Америка ва Канада мамлакатларида  исломбадбинлик ақидалари шунингдек бошпанаҳ изалаётган  ва ишчи муҳожирларга қарши  позициялар хавотирланли бир ҳолни вужудга келтирган.

Бугунги кунда, Ғарбда давом этаётган инсониятга қарши бузғунчи ва ғайриинсоний ақидаларни кўпайиб боришининг таъсирини  АҚШ ва  бошқа айрим Европа мамлакатларида бир гуруҳни бошқа гуруҳларга ўзини устун қўйиши каби ирқчиликка асосланган хатти ҳаракатлари ва теорияларига яққол мушоҳада этиш мумкин.

Бу ҳол эса инсон ҳуқуқини ҳимоя этишни иддао қилаётган мамлакталарда инсониятга зид тафаккур ва нуқтаи назарни ошиб бораётгагнлигини далилидир.

ФБР томонидан эълон этилган маълумотларга биноан,  ҳар куни АҚШда оқтанли фуқаролардан бири томонидан бир нафар қоратанли америкалик ўлдирилади ва ҳатто қорантарли фуқарони ўлдирган оқтанлига нисбаттан полиция ходимларнинг муносабатлари фарқ қилади.

АҚШда қоратанлиларга нисбатан камситишлар, уларга қарши ғайринсоний муносабатар, Гуантанамо ва Ироқдаги Абуғурайб қамоқхоналарида қамалганларни қийноққа солишлар, инсон ҳуқуқи масаласида АҚШнинг ғайриинсоний ва ёвузликка асосланган сиёсатларининг намуналаридандир.

Бу муаммоларнинг барчаси Ғарб давлатларида инсон ҳуқуқи масаласига нисбттан иккистандардтли муносабатлар мавжудлигининг нишонаси ҳисобланади. Қизиғи шунда ки инсон ҳуқуқини ҳимоя этишни иддао этадиган давлатлар ушбу ёвузликка асоланан жараённи кучайтиришда кўринарли даражада ҳисса қўшишмоқда.